Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автомобилларнинг божхона расмийлаштируви учун қанча сарфлангани маълум қилинди​
28.01.2020 15:57,  
567

Давлат божхона қўмитаси 2019 йилда чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилди. 

Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2019 йил давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

2019 йил давомида  республикамизнинг чегара божхона постлари орқали жами 1 млн. 389 минг 907 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб,  уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 22 дақиқа 59 сония сарфланган;

Жумладан, 

– енгил автотранспорт воситалари 824 минг 103 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 18 дақиқа 36 сония сарфланган;

– ​юк автотранспорт воситалари 514 минг 608 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 26 дақиқа 17 сония сарфланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан