Ўзбекистонда бедарак йўқолган 16 ёшли қиз қидирилмоқда

Ўзбекистонда бедарак йўқолган 16 ёшли қиз қидирилмоқда

Ўзбекистонда бедарак йўқолган 16 ёшли Хамроқулова Фотима Али қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Боғишамол маҳалласи 58-уй,  3-хонандонда яшовчи, 04.12.2003 йилда туғилган Хамроқулова Фотима Али қизи бедарак йўқолган.

Хамроқулова 2020 йил 17 март куни соат 19.20 да яшаш уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.

Хамроқулова Фатиманинг алоҳида белгилари:

04.12.2003 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 8-сонли умумтаълим мактаби 10А-синф ўқувчиси, муқаддам судланмаган.

Белгилари: бўйи тахминан 155х160 см., гавдаси тўладан келган, юзи юмалоқ, сочи ва қоши қалин қора рангда, қўзи қора рангда, қулоғи ва бурни ўртача катталикда.

Кийимлари: энгида жигар ранг кўйлак, кўйлак устидан оқ рангли спорт кийими, қора рангли гамаж, оёғида кул рангли спорт пойафзали бўлган.