Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
4.12.2020 13:19,  
249

«Ўзавтосаноат» акционерлик жамияти Буюк Британиянинг «Bentley» компанияси билан ҳамкорликда 2021 йилдан бошлаб янги электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Tez News ушбу музокаралардан хабардор манбага асосланиб хабар берди.

Маълум бўлишича, дастлаб Ўзбекистон бозори учун электр тармоқ орқали қувватлантириладиган икки хил гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотув бошлаш режалаштирилмоқда.

2025 йилга бориб ушбу бренд остида олти хил гибрид электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин.

Маълумот учун, Россияда 8 октябрь куни Bentley компанияси янгиланган Bentayga автомобили тақдимотини ўтказиб, кенг оммага электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси ҳақида хабар қилганди.

  • Қайд этиш керакки, ҳозирча бу маълумотни бошқа манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади, «Ўзавтосаноат» АЖ ҳам бу хабар бўйича расман изоҳ бермаган. Шунингдек, хабарда бундай автомобиллар ички бозор учун ёки экспортга мўлжалланганига аниқлик киритилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан