Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайиб кетмоқда
18.09.2019 17:27,  
135

2019 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11,1 фоизга камайди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 764,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 679,5 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 4 фоиз. 2018 йилда 730,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 701,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-август ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди - 467,2 минг тоннагача.

2019 йил январь-август ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 40,33 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизга кўп.

2019 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 1,38 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга камдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан