Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш камайди
21.12.2019 12:37,  
340

2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 1 053,0 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 926,2 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 985,7 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 930,8 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-ноябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (684,4 минг тонна) қисқартирди - 640,1 минг тоннагача.

2019 йил январь-ноябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 54,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (54,9 миллиард куб метр).

2019 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1,91 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,95 миллион тонна).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан