Ўзбекистонда бесоқолбозлик билан қамалганлар сони маълум

Ўзбекистонда бесоқолбозлик билан қамалганлар сони маълум

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг маълум қилишича, Ўзбекистонда сўнгги 5 йил давомида бесоқолбозлик билан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 49 нафарни ташкил этган.

Маълум қилинишича, ушбу жиноят тури билан Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра жавобгарликка тортилган шахслар 2016–2020 йиллар кесимида қуйидагича келтирилган:

  • 2016 йилда 6 нафар;
  • 2017 йилда 15 нафар;
  • 2018 йилда 7 нафар;
  • 2019 йилда 7 нафар;
  • 2020 йилда 9 нафар.

Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этганларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг улар ўрнатилган тартибда тайинланган жазо турига қараб жазони ижро этиш колонияларига юборилади.

Шунингдек, меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар томонидан ҳуқуқбузарликлар такрорий содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларнинг хулқ-атворларини психологик жиҳатдан ўрганиш, кўникиш даврида мослашишга руҳий жиҳатдан ёрдамлашиш мақсадида уларга психолог хизмати кўрсатилади. Ушбу хизматлар бу тоифадаги маҳкумлар билан доимий ва индивидуал тарзда олиб борилади.