Ўзбекистонда бир кунда 6 миллион тиббиёт ниқоби ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистонда бир кунда 6 миллион тиббиёт ниқоби ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистонда 275 та корхона томонидан кунига 6 миллиондан ортиқ тиббий ниқоб ва 45 мингта ҳимоя комбинезонлари ишлаб чиқарилмоқда

1,7 миллион дона ниқоб ва 1,2 миллион дона комбинезон гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган, 13,4 миллион ниқоб эса экспортга йўналтирилган. 

Ниқоблар ишлаб чиқариш бўйича Наманган (36 та корхона), Андижон (28), Тошкент (26) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (29) етакчилик қилмоқда. Уларнинг улушига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 75 фоиздан ортиғи тўғри келмоқда.