Ўзбекистонда биринчи маротаба ишлаб чиқарилган “Matiz” аукционга қўйилди

Ўзбекистонда биринчи маротаба ишлаб чиқарилган “Matiz” аукционга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт қисми буюртмасига асосан бир қанча автотранспорт воситалари e-auksion.uz ягона савдо майдончасига сотиш учун чиқарилди.

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази“ ДУК хабарига кўра, 2002 йилда ишлаб чиқарилган “Daewoo Matiz” Транспорт қисми гаражида сақланган ва ушбу автотранспорт юртимизда ишлаб чиқарилган “Matiz” русумли автомобилларнинг илк намуналаридан бири ҳисобланади.

Савдога чиқарилган автомобилнинг бошланғич нархи 13,7 миллион сўмга баҳоланган. Ушбу олтин рангли автотранспорт воситасининг техник ҳолати яроқлидир.

Бундан ташқари, онлайн аукцион савдоларига 1992 йилда ишлаб чиқарилган, турли расмий учрашувларда фойдаланилган лимузин типидаги “Ford Linkoln” автотранспорти ҳам чиқарилган.