Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда биржада нархлар кескин ошишининг олдини олувчи тизим жорий этилади
27.11.2022 19:33,  
18

Президентнинг "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ:

— тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;

— хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда ЭРИ олиш талаби бекор қилинади;

— тадбиркорлик субъектларининг юқори ликвидли ва монополь бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;

— тадбиркорлик субъектларига, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;

— маҳсулотларни "форвард" битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан хам қўлланилади.

Маълумот учун, "форвард" — реал товарни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолдаги олди-сотди битимлар.

2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январга қадар қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

— монополь корхоналар ва устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав капиталининг 50% ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%;

— монополь бўлмаган ва устав фондида давлат улуши 50% дан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

  1. металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%;
  2. пахтадан олинган чигит, пахта мойи, қайта ишланган чигит чиқиндилари ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ҳажмлардан ортган қисми биржа савдоларига қўйилади.

Шунингдек, ички бозорда нархлар кескин ошиб кетишининг ва сунъий танқислик вужудга келишининг олдини олишни назарда тутувчи тизим жорий этилади:

— монополияга қарши орган нархлар кескин тебраниши даврида биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монополь маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмлари, мавжуд имконият ва захираларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланиши устидан назорат олиб боради;

— монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ўзларининг ахборот тизимларини товар-хом ашё биржаларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиб, товарларнинг ҳақиқий бозор нархларини кузатиш, тил бириктириш, манипуляциялар ва бошқа қонунчилик бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан