Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Ўзбекистон ҳукумати шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этишга қарор қилди.

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса).

Умуман олганда, томонлардан бирида енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари юзага келган тақдирда, томонлар ўзаро манфаатли шартлар билан келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин (масалан, шартнома мажбуриятларини ўзгартириш орқали мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш).

Агар томонлардан бири келишувга эриша олмаса, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чоралар кўрилади.