Ўзбекистонда божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддати кечиктирилади

Ўзбекистонда божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддати кечиктирилади

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5996-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди. Унга асосан тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилган эди.

Шунингдек, фармонга мувофиқ, божхона органларига мурожаат қилган кунгача 1 йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилди.