Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бола пули ва бошқа ижтимоий нафақа пулларини олиш тартиби ўзгарди
9.04.2021 08:01,  
9065

АОКАда 8 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева Ўзбекистонда бола пули ва бошқа ижтимоий нафақа пулларини олиш тартиби ўзгаргани ҳақида маълумот берди. 

Таъкидланишича, 5 март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан, кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсация тайинлаш ва тўлаш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади.

«Бу тоифа ижтимоий ёрдам маблағларини тайинлаш ва тўлаш маҳалла идораларининг хизмат вазифасидан чиқарилган бўлса-да, айрим фуқароларимиз маҳалла ходимларининг бу борадаги эътиборсизлигидан шикоят қилишмоқда», — деди ходима.

Қарор асосида тасдиқланган низом талабларига кўра, бола пули ва бошқа ижтимоий нафақа пулларини олиш истагида бўлган фуқаролар ўзи яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қилади. Шунингдек, пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза ёзади. Ушбу ариза унга илова тарзида белгиланган қўшимча ҳужжатларни фуқаролар йиғинига тақдим этади.

Унинг сўзларига кўра, зарур ҳужжатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига фуқаро ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши керак.

Белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолатда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимлари ариза берувчига қўшимча равишда қандай ҳужжат кераклигини маълум қилади. Фуқаролар йиғини аризачи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар туман (шаҳар) Пенсия жамғармасига тақдим этади.

Шу билан бирга, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ва тўлаш борасида маҳалла ходимларининг ваколати шу ерда тугайди ва кейинги жараён туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси томонидан олиб борилади.

Маълумот ўрнида, ариза берувчининг мурожаати рад этилса, бу ҳақда аризачига рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган SMS-хабарлар юборилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан