Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бўлиб турган хориж фуқароларининг виза муддати узайтирилди
4.08.2020 11:28,  
70

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати автоматик равишда шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, бунда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди. Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июлидаги қарорида шу ҳақида баён қилинди.

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобиль қатновлари шу йилнинг 16 мартидан бошлаб 10 апрелига қадар вақтинчалик тўхтатилган. Кейинчалик ушбу муддат 5 май, 1 июнь, сўнг 1 августга қадар узайтирилган эди.

Юқоридаги масала бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151)га ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефони (+998712000088)га мурожаат қилиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан