Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бу йил неча фирма ташкил этилгани очиқланди
5.06.2020 14:22,  
117

2020 йил январь-март ойлари учун мамлакат ЯИМда кичик тадбиркорликнинг улуши 45.8 фоизни ташкил қилди. Тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 нафар аҳолига 13.9 бирликни ташкил қилди. 

2020 йил январь-март ойларида 23.3 минг янги кичик корхона ва микрофирмалар (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этилган бўлиб, бу 2019 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 23.4 фоизга камдир.

Кичик корхона ва микрофирмалар энг кўп савдо-сотиқ соҳасида (9312 та) ташкил этилган. Саноат соҳасида – 4345 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари соҳасида – 2637 та, қурилишда – 1844та, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 1724 та, ташиш ва сақлаш соҳасида – 659 тани ташкил қилди.

Ушбу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети иштирокида ташкил этилган видеоконференция давомида ишбилармонлик муҳитини ўрганиш ва тадбиркорлик ривожланишининг стастистикаси бошқармасининг бошлиғи Маъмуржон Сатимов томонидан маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан