Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда буғдой истеъмоли ҳажми 8,5 миллион тоннага етиши мумкин
15.06.2022 12:30,  
82

2022-2023 йилларда Ўзбекистонда ички буғдой истеъмоли ҳажми 8,5 миллион донани ташкил қилиши мумкин, бу 2021-2022 йилларга нисбатан 1 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда АПК Информ АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига таяниб.

Бу кўрсаткич Марказий Осиёдаги энг катта кўрсаткичдир. Масалан: Афғонистонда бу даврда буғдой истеъмол қилиш ҳажми 7,9 миллион тонна, Қозоғистонда 6,2 миллион тоннага баҳоланмоқда.

USDA маълумотларига кўра, келгуси мавсумда Ўзбекистон агросаноати ички буғдой истеъмолининг атиги 78 фоизини, Қозоғистон 48 фоизини, Афғонистон эса 57 фоизини таъминлай олади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистонда 7,7 миллион тонна буғдой, 23 миллион тонна сабзавот ва мева йиғиштириб, 1,5 миллиард долларлик экспортни таъминлаш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан