Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бугун, 16 майдан маҳалла фуқаролар йиғини раиси - оқсоқоли сайлови бошланди
16.05.2022 16:42,  
80

Жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди. 

Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам жорий йилнинг 16 май кунидан 3 июнь кунига қадар сайловлар ўтказилиши белгиланган бўлиб, мазкур жараёнга пухта тайёргарлик кўрилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддаси талабларига мувофиқ, вилоятда сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 % миқдоридаги 236 минг 211 нафар сайловчилар, ҳар бир фуқаролар йиғинларида ўртача 232 нафар вакиллар сайловларда овоз беришда қатнашишади.

Бу йил вилоятда 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислиги учун 4611 нафар номзод сектор раҳбарлари ҳамда республика ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқилди.

Шундан суҳбат натижаларига кўра 2522 нафар номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тавсия этилган. Номзодларни ўрганиш давомида вилоят бўйича 633 нафар амалда фаолият кўрсатиб келаётган маҳалла раислари номзодлари ҳам қайта тавсия этилган.

Сайловларнинг илк кунида вилоятнинг 85 та маҳалласида фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан