Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин
7.04.2023 23:04,  
88

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Президент Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига бошқа вазирликлар ва футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда мамлакатда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Мазкур гуруҳ жорий йил охиригача букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши керак. Мамлакатда ушбу фаолиятнинг қонунийлаштирилиши “илғор хорижий тажриба асосида” футболни молиялаштириш тизимини сезиларли даражада кенгайтириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб букмекерлик шохобчаларини очишга рухсат берувчи фармон Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йилда имзоланган эди. Юқорида таъкидланганидек, қонунийлаштириш спортни, айниқса, футболни ривожлантириш, унинг сармоявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши керак эди. Бироқ 2022 йил апрел ойи охирида президент букмекерлик конторлари бўйича олдинги қарорини бекор қилди.

Қайд этиш жоизки, Европа давлатларида футбол клублари кўпинча букмекерлик идораларидан катта даромад олишади. Бу фойда Европа клубларига ривожланиш ва кўп миллионли трансферларни амалга ошириш имконини беради. Кўпгина Осиё мамлакатларида диний эътиқодлар туфайли букмекерлар фаолияти ноқонунийлигича қолмоқда. Бироқ баъзи давлатлар букмекерлар футболни ривожлантиришга имкон беришини ҳамон тан олишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан