Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади
7.10.2019 17:07,  
941

МДҲдаги энг йирик телевезион контент ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири Star Media 2020 йилда Ўзбекистонда бюджети 20 млн $лик тарихий фильм суратга олади. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида «Star Media» асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин билан бўлиб ўтган учрашувда халқаро лойиҳа – «Султана» сериалини яратиш бўйича ҳамкорликдаги режалар муҳокама қилинди.

У Ўзбекистонга шериги, «Қуддус», «Пойга» ва «Арвоҳлар шаҳри» каби фильмлари билан танилган франциялик продюсер Жан Чарлз Леви билан бирга ташриф буюрди.

Сериални суратга олиш жараёни Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лойиҳа инглиз тилида суратга олинади, унда Голливуд актёрлари иштирок этиши кўзда тутилган, актёрлар номи ҳозирча сир тутилмоқда.

«Султана» сериали сюжети XVII асрда бўлиб ўтган ҳодисаларни ўзида жамлаган бўлиб, бугунги кун учун ҳам долзарб бўлган геосиёсат, ҳукмронлик ва севги учун кураш мавзуларини очиб беради. Олти эпизодни ўз ичига оладиган биринчи мавсум учун бюджет 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Шунингдек, 2-мавсумни суратга олиш ишлари давом эттирилиши режалаштирилган. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, « Star Media» келаси йили «Тошкент - нон шаҳри» фильмини суратга олишни ҳам кўзда тутмоқда.

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан маълум қилинишича, ушбу фильм орқали Шуҳрат Аббосовнинг шу номдаги афсонавий фильмини қайта суратга олиш эмас, балки мутлақо янги асар яратилиши назарда тутилган.

“Биз “Султана« телесериалидан ташқари яна бир »Тошкент - нон шаҳри« фильмини Россиянинг »Биринчи канал«и билан ҳамкорликда суратга олишни режалаштирганмиз. Мамлакатингиз билан боғлиқ барча лойиҳаларни Ўзбекистон миллий кинокомиссияси билан бирга амалга оширамиз» - деди Владислав Ряшин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан