Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади
18.02.2022 12:26,  
61

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳаво +10...+13° даражагача бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат 19 февралда Сурхондарё вилоятида, 20 февралда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача исийди. 20 февралга келиб, ҳарорат кечаси +2...+7 даражагача, кундуз куни эса термометр устуни +15...+17 даражага, жанубда +18...+20 даражагача етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан