Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?
17.07.2020 17:31,  
292

Бугун Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди. Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади.

Шунингдек, дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузи ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. «Бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир», дейилади «Ўзгидромет» ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан