Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда давлат хизматчисини пора эвазига оғдириб олганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
25.09.2022 13:22,  
51

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг ишчи гуруҳ йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, йиғилишда сенаторлар, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирок этди. Қонун билан Жиноят кодекси "коррупцияга оид жиноятлар" деган янги атама билан тўлдирилиб, қайси моддалар коррупцияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар орқали коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсларга нисбатан жазо чоралари янада кучайтирилаётгани айтиб ўтилди.

Жумладан, Жиноят кодексида мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун, шунингдек, пора олиш, бериш ҳамда ушбу жараёнда воситачилик қилиш билан боғлиқ моддалар санкцияси оғирлаштирилиб, жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда.

Иштирокчиларининг сўзларига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасида юзага келган муносабатларни белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи давлат органлари ходимларининг мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Йиғилиш якунида мутахассисларнинг ушбу қонун бўйича тавсиялари тайёрланиб, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан