Ўзбекистонда доллар, евро ва фунтнинг расмий курси яна ошди

Ўзбекистонда доллар, евро ва фунтнинг расмий курси яна ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 4 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2,48 сўмга ошиб, 10 209,86 сўмни ташкил этди. 

Шунингдек, евро курси ҳам ошди (+125,05 сўм) ва бир евро 12 021,09 сўм қийматида белгиланди.

Эслатма, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.