Ўзбекистонда доллар курси бир оз кўтарилди, евро эса кескин тушди

Ўзбекистонда доллар курси бир оз кўтарилди, евро эса кескин тушди

Ўзбекистон Марказий банки 25 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,40 сўмга ошиб, 9 532,74 сўмни ташкил қилди.

Евро эса 352,29 сўмга тушиб, 10 220,05 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 10,23 сўмга тушди ва 119,99 cўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Англия фунтстерлинги, Хитой юани ва қозоқ тенгеси ҳам тушган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.