Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда доллар курси нега кескин ўзгармаяпти?
24.03.2020 09:25,  
1610

Ўзбекистонда доллар курси ўзгармаётганлиги мени хавотирга соляпти. Бизда рубл курси билан доллар курси орасидаги корреляциядан келиб чиқсак, доллар ўзгармаётганлиги жуда қизиқ. Агар Марказий Банк резервлар орқали курсни ҳозиргидагидек ушлаб тураётган бўлса, бу яхши чора эмас.

Агар доллар курсини ушлаб туришдаги мантиқ бу долларда қарз олган катта давлат корхоналарини молиявий аҳволидан келиб чиқиб қилинаётган бўлса, бу ҳам албатта яхши эмас.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Марказий Банк валюталар курси билан нима бўлаётгани ҳақида ахборот бериб турса яхши бўлар эди. Талаб қандай бўлаётгани, таклиф қандай бўлаётгани ҳақидаги маълумотларни тўлиқлигича бериб келишса, яхши бўлар эди (мен топа олмадим). Бозор учун Марказий Банк ҳаракатларидаги шаффофлик жуда муҳим.

Марказий Банк учун эса жамият билан доимий коммуникация қилиш, айниқса бундай пайтларда ҳар қачонгидан ҳам зарур. Охирги йилларда Марказий Банк шу соҳада жуда яхши прогресс кўрсатди, доллар курси ҳақида маълумотлар бериб келса яхши бўлар эди. Ташқи бозорлардаги аҳвол бизга таъсир қилмаётганлигига ишониш қийин бўляпти.

"Иқтисодчи кундалиги"дан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан