Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда доллар курси ошишда давом этмоқда
12.10.2020 14:06,  
496

Марказий банк13 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

Унга кўра, АҚШ доллари 24,80 сўмга ўсди ва 10 364,48 сўмга тенг бўлди. Евро курси эса 144,09 сўмга ўсди ва 12 254,96 сўм даражасида ўрнашди. Россия рубли 2,76 сўмга кўтарилиб, 135,03 сўмни ташкил қилди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон валюта биржаси аукционларида АҚШ долларининг нархи 10 351 сўмдан 10 378 сўмгача бўлди. Евронинг нархи эса 12 235 дан 12 299 сўмгача.

Ҳозир мамлакатимиздаги тижорат банклари долларларни банкоматлар ва кассалар орқали 10200 дан 10380 сўмгача сотиб олади ва 10370 дан 10390 сўмгача сотмоқда. Еврони банклар томонидан сотиб олиш даражаси 10 100 дан 12 000 сўмгача, сотиш нархи эса 12 150 дан 13 100 сўмгача. Россия рубли 132 дан 160 сўмгача, 110 дан 125 сўмгача сотиб олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан