Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 29 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 5,59 сўмга ошиб, 10 321,21 сўмни ташкил этди.
Шунингдек, евро курси эса пасайди (- 207,03 сўм) ва бир евро 12 003,57 сўм қийматида белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.