Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда электр энергияси ва газнинг улгуржи бозори ташкил этилади
8.04.2020 16:32,  
443

Ўзбекистон президенти 1 сентябрга қадар Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки экспертларини жалб қилган ҳолда Газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режасини ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг 4 апрелдаги қарорида сўз боради.

Мазкур топшириқни бажариш Энергетика вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилди.

Худди шу муддагача барча иштирокчиларга тенг кириш имкониятини таъминлаш ва нархни шакллантиришнинг шаффоф механизмларини назарда тутган ҳолда электр энергияси ва табиий газнинг биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари операторлари учун электр энергиясининг улгуржи бозорини яратиш тўғрисида ўтган йилнинг ўрталарида Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев эълон қилган эди. Ўрта Осиёнинг электр энергиясини ишлаб чиқарувчилари ишлаб чиқарилган ортиқча маҳсулотни бундай биржа орқали таклиф қилишлари мумкин, Ўзбекистон эса Афғонистонга электр энергиясини этказиб бериш учун у орқали етишмаётган ҳажмларни тўлдиришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, 1 июлга қадар халқаро даражада тан олинган консалтинг ва аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда Нефть-газ тармоғи корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади. Ушбу корхоналарга юқори малакали хорижий экспертлар ва мутахассислар, шу жумладан, хориждаги ватандошларни ишга ёллаш режалаштирилмоқда.

1 октябрга қадар нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизими жорий этилиши лозим.

2017−2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини молиялаштиришни давом эттириш мақсадида Ипак йўли жамғармаси (ХХР) ва хорижий тижорат банкларининг 250 миллион доллар миқдоридаги, шунингдек, экспорт-кредит агентликлари ҳисобидан 400 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан