Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янгича принципига ўтилади
2.10.2020 18:17,  
2844

«Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (594-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳаси доирасида:

- электрон ҳисоблаш назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими “ишлаб чиқариш – подстанция – тақсимлаш пункти – трансформатор подстанцияси – истеъмолчи" принципида жорий қилинади;

- ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади;

- аҳоли яшаш пунктларида барча электр энергияси истеъмолчиларига, тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторлар бир вақтнинг ўзида ўрнатилади;

- ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.

Лойиҳа доирасида 2020 йилнинг октябрь ойида республика бўйича жами 850 минг 204 та 1 фазали ва 88 минг 312 та 3 фазали электр энергияси ҳисоблагичлари етказиб берилади.

Қарор билан вилоят ва туманларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини назорат қилиш, натижадорлигини ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан