Ўзбекистонда электр узатиш линиялари қурилиши учун халқаро тендер эълон қилинди

Ўзбекистонда электр узатиш линиялари қурилиши учун халқаро тендер эълон қилинди

Энергетика вазирлиги "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ номидан қуввати 500кВ ли "Ғузор" ним станцияси (Ўзбекистон) дан 500 кВ қувватга эга "Регар" ним станцияси (Тожикистон) гача магистрал электр узатиш линияси қурилиши бўйича халқаро тендер эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилади.

Тендерда иштирок этиш учун қуйидаги мезонларга жавоб бериш керак:

  • Охирги 3 йилда ўтказилган аудиторлик текширувларида молиявий аҳволининг барқарорлиги;
  • Охирги 3 йил ичида ўртача йиллик айланмаси $50 млн.дан кам бўлмаслиги;
  • Сўнгги беш йил ичида муваффақиятли ёки сезиларли равишда якунланган камида битта шартномада иштирок этган бўлиши ва у лойиҳанинг қиймати 20 миллион доллардан қиммат бўлиши;
  • Тендер ҳужжатларига мувофиқ юқори волтли электр узатиш линияси орқали камида 700 нусхада изолятор, 300 тонна ўтказгич ва 150 дона металл таянчларни сотиб олиш;
  • 220/500 кВ (ВЛ) камида 300 дона таянч ҳамда 120 км 220/500 кВ кучланишли кабеллар, ўтказгичлар ва оптик толали линияларни ўрнатиш тажрибаси бўлиши керак. 

Шартнома бўйича ишлар у кучга кирган кундан бошлаб 12 ой ичида бажарилади.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Тожикистондан электр энергияси сотиб олишни бошлади