Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энергия ресурсларини тежаш ва бир маромда етказиб бериш бўйича чоралар ишлаб чиқилди
1.11.2022 09:08,  
19

Ўзбекистон раҳбари бир ҳафта аввал куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилишида берган кўрсатмасига кўра, куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва бир маромда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун айни борадаги энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

Шу боис энергия ишлаб чиқариш изчил ривожлантирилмоқда, бунга қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ сарфини ҳисоблаш тизими ҳам тартибга келтирилди. Эндиги муҳим вазифа – бу неъматни қадрлаб, тежаб, ўз ўрнида фойдаланиш.

Тақдимотда мутасаддилар бу борадаги таклифларни баён этган.

 Хусусан, саноат корхоналарида иш жараёнини оптималлаштириш, энергия ишлаб чиқариш технологиясини модернизация қилиш, қозонхоналарни янгилаш ва таъмирлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига табиий газ ва электр энергиясини 10 фоизгача қисқартириш мумкинлиги айтилган.

Мирзиёев бу масала йилдан-йилга долзарб бўлиб бориши, шунинг учун ҳамма соҳа ва ҳудудларда энергияни тежашга ўрганиш кераклигини таъкидлаган. 

Пировард натижада ўзбек халқи энергия манбалари билан узлуксиз ва барқарор таъминланиши кутилмоқда.

Шу боис мутасаддиларга ҳудудларга чиққан ҳолда, энергияни тежаш бўйича қўшимча имкониятларни излаш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ваколатларини кучайтириш, ноқонуний ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш бўйича вазифалар белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан