Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энг кўп мактаб ерлари сотиб юборилган ҳудудлар маълум қилинди
30.10.2022 14:27,  
159

Депутат Расул Кушербаев энг кўп мактаб ерлари сотилган ҳудудлар бўйича Халқ таълими вазирлигидан олган маълумотини эълон қилди.

"Президентнинг 2018 йил 5 сентябрдаги қарорига асосан Халқ таълими вазирининг рухсатисиз мактабларнинг ерлари бегоналаштиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, ҳокимларимиз бунга зид равишда мактаб ерларини бошқаларга бериб юбориш ҳолатлари кўп экан. Оддий айтганда мактаб ерлари "сотилган", – дейди халқ вакили.

Рақамларга кўра, 2018 йилдан шу кунга қадар жами 198 та мактабнинг ҳудудлари ноқонуний бериб юборилган. 

Бу борада рекорд Андижон вилоятига тегишли: нақд 61 та мактаб ҳудудлари берворилган. 

Кейинги ўринда 26 та мактаб ҳудудини беворган Қашқадарё вилояти турибди. 

Наманган вилояти эса 20 та мактаб ҳудудларини бервориш орқали кучли учликдан ўрин олган. 

Биргина Хоразм вилоятида бундай ҳолат кузатилмаган. Хоразмда бундай ишлар Президент қарори чиққунча бўлган бўлиши мумкин. 

"Ўқувчиларга синфхоналар етишмай, мактабларга қўшимча бино қуришга ер муаммо бўлиб турган бир вақтда мактаб ерлари талон-тарож қилинаётганини келажакка ҳиёнат,  дейиш мумкин. Фарқи шундаки, бунда мактаб ерларини талон-тарож қилган ҳокимлар эмас, ноқонуний топшириқни бажарган қўрқоқ ва журъатсиз ходимлар жазоланади", – дейди Р.Кушербаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан