АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ушбу саволга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов жавоб берди.
«Бугунги кунда коррупцион ҳолатлар кўп қайд этилиши жиҳатидан энг юқори ўринда:
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
▪️Қурилиш вазирлиги туради.
Мана шу ташкилотлар тизимида коррупцион ҳолатлар кўп учраяпти. Бу маълумотлар 2020 йил давомида содир этилган коррупциявий ҳаракатлар таҳлили асосида шакллантирилган.
Шу учта вазирликни коррупциядан холи идорага айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда», – деди Бекзод Раҳмонов.