Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энг қиммат палов қаерда пиширилиши маълум бўлди
1.03.2023 11:45,  
90

Ўзбекистонда бир порция паловнинг энг юқори ўртача нархи февраль ойида 27 167 сўмни ташкил қилди. Айни пайтда Тошкентда ҳудудлар бўйича энг қиммат палов тайёрланмоқда.

Кейинги энг қиммат палов Самарқанд вилоятида таклиф қилинган бўлиб, унинг нархи 24 минг сўмга баҳоланган. Палов Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида қарийб 23 минг сўмга баҳоланган.

Энг арзон паловни Фарғона вилоятида татиб кўриш мумкин. У ерда унинг нархи 19 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.

Статистика агентлигининг ўтган ойлардаги маълумотларига қараганда, мамлакатимизда палов нархи ошиб бормоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан