Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи кимларга тўланади?

Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи кимларга тўланади?

Тошкент шаҳридаги энг юқори иш ҳақи Ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга — дастурчилар, ишлаб чиқувчилар ва WEB муҳандисларига таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Spot.

Қайд этилишича, сентябрь ойида Ўзбекистонда соҳасидаги мутахассисларга 5000 долларгача маош таклиф қилинган.

ASP.NET дастурчисига 1 000 доллардан 2 000 долларгача, Java (back-end) дастурчисига 1 000 доллардан 2 000 долларгача, Team Lead - 2 000 $дан, Lead Java Developer – 2 000 $дан 3 000 $гача, Data Design Lead - 2 000 доллардан 5 000 долларгача миқдорда иш ҳақи таклиф қилинмоқда.

Нашр маълумотларига қараганда, шунга қарамасдан, Ўзбекистон бозорида бундай мутахассисларни топиш жуда қийин ва бу вазифа йил сайин мураккаблашмоқда. Қолаверса, бундай мутахассисларга чет элда кўпроқ пул тўлашга тайёрлар.

1782