Ўзбекистонда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда. Мудофаа саноати давлат қўмитасининг маълум қилишича, автомобиль «KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади.
Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.
Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «TARLON», етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.