“Smart Bank" банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди, дея хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.
Регулятор бошқаруви Тошкентда "SMART BANK" акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу билан, мазкур банк Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи 32-банк бўлади.