Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда фақатгина мева-сабзавот етиштирадиган туман йўқ – Баҳодир Холиқов
5.02.2020 13:48,  
296

Айни вақтда Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатига бағишланган сессия бўлиб ўтмоқда.

Унда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда ЎзЛиДеП ва Эко партия вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Баҳодир Холиқов республикамиз бўйлаб 4 миллион 300 минг гектар суғориладиган ерлар борлигини, 2023 йил охирига келиб бу ерларнинг 3 миллион 200 минг гектари кластерлар томонидан эгалланишини маълум қилди.

“Республикамиз бўйлаб фақат мева-сабзавот етиштирадиган туман, ёки ҳудуд йўқ. Балки ғалла ва мева-сабзавот етиштирадиган, ёки фақат пахта ва мева-сабзавот етиштирадиган туманлар бор.

Мисол учун, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Қашқадарё ва Андижонда ҳам шундай туманлар бор.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластер ва фермерлар учун фақат сервис ташкилот вазифасини бажариши керак,“ — деди Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан