Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда фойда солиғи ставкаси 3 фоизга оширилади
25.09.2019 22:27,  
1001

Президент Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Ўзбекистон солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаганини хабар берган эдик.

Ҳукуматга 2020 йилги давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилиш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилиш, шунингдек, дивиденд шаклида тўланадиган даромад солиғи ставкаларинини сақлаб қолган ҳолда юридик шахсларга солинадиган фойда солиғининг базавий ставкасини 15 фоиз миқдорида белгилашни (бунгача 12 фоиз эди) назарда тутиш топширилган.

Бундан ташқари, 2020 йилдан бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25 фоиздан 12 фоизга тушириш кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан