Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда фуқароларнинг қийноққа доир мурожаатларини кўриб чиқадиган қўмита тузилади
29.05.2020 15:52,  
86

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 29 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Бош прокуратура ҳузурида фаолият олиб бораётган Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳининг етакчи мутахассислари ва Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам иштирок этди.

Тадбирда, қийноқларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва президентнинг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҳақида сўз борди.

Маълум қилинишича, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепциясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, шунингдек тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Республика Президентининг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Қийноқнинг олдини олиш қўмитасини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, ушбу қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи алоҳида орган, яъни инсоннинг қийноқдан ҳимоя қилишга доир конституциявий ҳуқуқини таъминлаш бўйича республика давлат бошқаруви органи сифатида ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга ошириши, ўз фаолиятида Республика Президенти ва Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдор бўлиши белгиланган.

Лойиҳада Қўмитанинг асосий вазифалари сифатида:

  • – жисмоний ва юридик шахсларнинг қийноққа доир мурожаатларини кўриб чиқиш;
  • – қийноқ ҳолатларига доир ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга ошириш;
  • – жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;
  • – қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
  • – қийноқ ҳолатлари содир этилишига шароит яратган мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарлик масаласи ҳал этилишини таъминлаш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сутканинг исталган вақтида телефон орқали, шу жумладан видеоконференсалоқа режимидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилиши мумкин бўлган Қийноқнинг олдини олиш қўмитасининг “call-маркази”ни ташкил этиш белгиланган.

Бундан ташқари, лойиҳада Қўмита қийноқнинг олдини олиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул давлат органи сифатида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси билан биргаликда фаолиятларини ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда:

– ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жойларга мунтазам равишда мониторинг ташрифларини амалга ошириши, ушбу шахслар билан монеликсиз учрашиши, учрашиш жараёнида таржимон хизматидан ва маълумотларни қайд этиш учун электрон воситалардан фойдаланиши, шахсни тиббий, психологик текширувдан ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилиши;

– қийноқдан ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш масаласида янгича дунёқарашни шакллантиришга қаратилган махсус дастур бўйича тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва жазони ижро этиш фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини ҳар йили ўқитишни йўлга қўйиши назарда тутилган.

Муҳим жиҳатлардан яна бири, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларининг янги таҳрирдаги лойиҳаларида ушлаб турилган ва қамоққа олинганларга нисбатан қийноқнинг барвақт олдини олиш тартибини такомиллаштириш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмларни белгилаш назарда тутилган.

Шунингдек, қийноқ учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни БМТнинг «Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенцияси» талабларига мувофиқлаштирилишини таъминлаш белгиланган.

Лойиҳада БМТнинг ушбу Конвенциясининг Факультатив протоколига (Ню-Ёрк, 2002 йил 18 декабрь) Ўзбекистон Республикаси қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш ва асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принциплари ва нормалари ҳамда илғор хорижий амалиётга асосланган ҳолда «Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан