Ўзбекистонда Грузия банкига фаолият лицензияси берилди

Ўзбекистонда Грузия банкига фаолият лицензияси берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ, “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар қилди.

Грузиянинг TBC Bank’и мамлакатимиз чакана банк хизматлари бозоридаги Payme компаниясини эгаси ҳисобланади. Payme 2019 йил апрел ойида $5.5 млнга TBCга сотилган эди.