Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
23.05.2022 13:18,  
0

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича, бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-28° атрофида бўлади.

24-26 май кунлари даврида Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32-37° га етади.

27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-7° га пасаяди.

25 майда шимолда, 26-28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан