Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
23.12.2019 21:05,  
809

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Унга кўра, бугун, 23 декабрь, душанба куни Ўзбекистон бўйича совуқ антициклон сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат куннинг иккинчи ярмида тоғнинг алоҳида туманларида қисқа муддатли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 2—7 даража илиқ бўлади.

24 декабрь, сешанба куни совуқ антициклон аста-секин чекиниб, Қозоғистоннинг шимолий-шарқий қисмига ҳаракатланади. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб 5—10 даража илиқни ташкил этади, кечаси 0—5 даража совуқ ҳаво сақланиб туради.

25-деакбр, чоршанба кунидан бошлаб ҳафтанинг охирига қадар Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража илиқ, кудузи 10—15 даража илиққача кўтарилади ва бу меъёрдан 3—5 даража юқори.

Ҳафта давомида Республика бўйича айрим жойларда туман тушиши сабабли кечаси ва эрталаб кўриниш пасайиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан