Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳам криптобиржа очилади 
23.12.2019 14:07,  
209

Ўзбекистонда илк криптобиржа Корея ширкати томонидан очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузиридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик криптоактивлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган сифатида криптобиржалар фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензияни «Kobea Group» компаниясига (Корея Республикаси) берди.

«Kobea Group» рақамли иқтисодиётда турли ечимларни, шу жумладан блокчейн технологиясини ишлаб чиқишга ихтисослашган технологик компаниядир.

Берган баёнотига кўра, компания криптоактивлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигининг барча талабларига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга (ФАТФ тавсиялари ва раҳбарлик ҳужжатларига) мувофиқ равишда криптобиржа фаолияти билан шуғулланиш ниятидадир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан