Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳам регби ривожлантирилади
29.10.2019 23:15,  
80

Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимлари очилади.

Шунингдек, регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг қуйидаги тўрт босқичли тизими жорий этилади:

– биринчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

– иккинчи босқичда – спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

– учинчи босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

– тўртинчи босқичда – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок) ташкил этилади.

Бундан ташқари, қарор билан 2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган регби спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомларини олиб кирганлик учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод этилади.

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан