Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони:
— Россия – 328 та
— Беларусь Р. – 324 та
— Қозоғистон – 189 та
— Қирғиз Р. – 161 та
— Озарбайжон – 128 та
— Ўзбекистон – 87 та
— Тожикистон – 46 та
Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.