Ўзбекистонда ҳарбийларга бармоқ излари асосида қурол олиш учун дастур яратилди

Ўзбекистонда ҳарбийларга бармоқ излари асосида қурол олиш учун дастур яратилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг хабар беришича, юртимизда бармоқ излари сканери асосида қуролларни олиш учун дастурий таъминот яратилди.

Дастур белгиланган қуролларнинг автоматлаштирилган ҳисоби учун олинган бармоқ излари сканери ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг бармоқ изларини сканерлаш асосида қуролларни сақлаш учун пирамида электромагнит қулфининг ишлаши учун мўлжалланган.

Хабарда айтилишича, дастурнинг функционал имкониятлари ўзига хослиги ҳарбий хизматчилар, шу жумладан қурол бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчиларнинг бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш; электромагнит қулф асосида пирамидага киришни назорат қилиш; бармоқ излари сканери асосида ҳарбий хизматчилар томонидан қуролларни олишнинг белгиланган тартибдаги электрон ҳисобини автоматлаштиришдан иборат.

Шунингдек, дастур учун Ж.Тажиев,​ У.Давлатов ва И.Давлетовларга “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 07009 рақамли патент берилди.