Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда "Технологик хаб" очилади
2.12.2019 17:27,  
121

Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда "Технологик хаб" очилади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Ҳиндистоннинг Гужарат штатига ташрифи давомида маълум қилинди.

Делегация штатдаги iCreate (International centre for enterpreneurship and technology) ҳамда стартапларни ривожлантириш билан шуғулланувчи DevX компанияларига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Ҳиндистоннинг iCreate (International centre for entrepreneurship and technology) компанияси, шунингдек DevX компанияси Ўзаро англашув меморандумларини имзоладилар.

Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Ҳиндистоннинг Гужарат штати Таълим вазири Шри Бупендрасинх Чудасама (Bhupendrasinh Chudasama) иштирок этдилар.

Келишувларга кўра, томонлар тадқиқотлар ва инновациялар соҳасида икки мамлакат стартаплари ўртасидаги икки тарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда ташкил этилган стартап компаниялари Ҳиндистонга ўз технологияларини трансфер қилиш имкониятига эга бўладилар. Худди шундай ҳинд технологик стартаплари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, инновациларни ривожи учун юртимиздаги мавжуд шароитлар билан танишадилар.

Инновациялар ва стартап экотизимини ривожлантириш соҳасидаги илғор тажрибалар билан алмашиш, инсон капиталини такомиллаштириш ҳамкорликнинг бош мақсадидир. Шунингдек, Ҳиндистон ва Ўзбекистон илмий жамоатчилиги ўртасида мулоқотни кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма тадқиқотлар олиб борилишига қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “iCreate” тадбиркорлик ва технологиялар халқаро марказида тадбиркорлик, тадқиқотчилик, инновациялар, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа соҳаларнинг етакчи мутахассислари фаолият юритади. DevX компанияси эса техник экспертиза ва корпоратив алоқаларни ўрнатишда 20 йиллик тажрибага эга бўлган йирик инновацион тузилма бўлиб, корпорацияларга турли мураккабликдаги бизнес масалаларни ҳал этишда кўмак беради. Бу ўз навбатида мамлакатда қўшимча иш ўринларининг ташкил этилишига, ҳудуднинг тадбиркорлик ландшафтини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан