Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти оғир ҳолатдаги 1545 та маҳалла сув билан таъминланади
1.06.2022 16:32,  
4

АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида соҳага оид амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилишича, «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори имзоланган. Унга кўра, республикадаги ичимлик суви таъминоти оғир ҳолатдаги 1 545 маҳалла (шундан 2022 йилда 140 та) ичимлик сув билан таъминланади. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан жами 444,6 миллиард сўм, шу жумладан жорий йилда 106,3 миллиард сўм маблағ ажратилади.

1 691 та мактаб, 885 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 377 та тиббиёт муассасалари ичимлик суви билан таъминланади. Бунинг учун жорий йилда жами 50 миллиард сўм, 2023 йилдан ҳар йили 50 миллиард сўмдан, жами 100 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан:

  • аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш «Ўзсувтаъминот» АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган сув ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ҳамда ўрнатиш тақиқланади;
  • ичимлик суви таъминоти объектлари фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган тақдирда (ўлчов ускуналари ўрнатилиб, ичимлик сув уй хўжалигигача етказилган тақдирда) аҳолининг ихтиёрига кўра давлат хизматлари марказлари орқали ёки «Ўзсувтаъминот» АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ва ўлчов ускуналарини тамғалашга рухсат берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан