Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ички парвозларни “кукурузник”ларда амалга ошириш фойдалими ёки зарарли?
27.01.2020 12:30,  
687

“Авинтел авиация технологиялари альянси” компанияси бош директори Виктор Прядка Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган Humo Air балансига ўтган эски ва янги модификациядаги Ан-2 самолётлари конструктив хусусиятлари ҳақида “Sputnik Ўзбекистон” нашрига маълумот берди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда янги авиация компанияси – Humo Air МЧЖ ташкил этилди. Биринчи босқичда унинг ҳаво флотига 43 та Ан-2, 145 та “АШ-62ИР” авиа двигателлари, шунингдек, авиация ускуналари ва Сирдарёдаги учиш йўлаги топширилди.

Россиялик авиа экспертнинг сўзларига кўра, бу машинанинг эски аналоглари замонавий аналогларидан анча фарқланади ва эксплуатацияда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин.

МАВЗУГА ДОИР: Эксперт: Ўзбекистонда авиакомпанияни нолдан ташкил этиш учун 5 йил керак бўлади

“Бу самолётлар эксплуатациясида уларнинг ишлаб чиқариш ресурсларига аҳамият қаратмоқ лозим. Агар двигателларни оладиган бўлсак, улар анча олдин ишлаб чиқарилган ва тез-тез хизмат кўрсатишни талаб қилади. Бу икки-уч йилда қайта қопламани талаб этадиган планер конструкциясига ҳам тегишли. Ушбу машиналар аллақачон ишлаб чиқаришдан тўхтатилган ва эҳтиёт қисмлар борасида муаммолар юзага келиши мумкин. Модернизация қилинган Ан-2 самолётлари эса бу борада анча омадли ва кўп хизматни талаб этмайди — улар турбовинтли двигателларга эга, фюзелаж билан муаммолар юзага келмайди. Ҳозирда Россияда бу русумдаги самолётлар ишлаб чиқарилмоқда. Уларни ижарага олиш ёки харид қилиш хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан анча ўзини оқлаган бўларди”, — дея тушунтирган Прядка.

МАВЗУГА ДОИР: Абдулла Арипов: “Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади”

Эксперт бу синфга мансуб самолётларнинг маҳаллий авиалинияларда 10—15 нафаргача йўловчиларни ташишда устувор жиҳатларини эътироф этиб ўтди.

“Учиш тезлигининг пастлиги ва салонни модернизация қилиш мумкинлиги бу машиналарнинг минг километргача бўлган масофага одамлар ва юкларни ташишига имкон яратади”, — деб қўшимча қилган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан