Ўзбекистонда иккита аэропорт туман сабаб фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ўзбекистонда иккита аэропорт туман сабаб фаолиятини вақтинча тўхтатди

 29 декабрь куни Наманган ва Андижон аэропортларида самолётлар қалин туман сабаб парвозни амалга оширолмади, дея хабар берди Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Қалин туман кўриш масофасини 50 метргача туширди. «Урал» авиакомпаниясининг Қозондан парвоз қилаётган SVR2161 рейси соат 08:48 да Наманганга қўна олмай, Тошкентдаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.

Яна бир HY-622/621 рейси ҳам об-ҳаво шароити туфайли Наманганга қўна олмай, Фарғонадаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.

Андижон аэропортида ҳам худди шундай ҳолат содир бўлди. Uzbekistan airways авиакомпаниясининг Москвадан учаётган HY-622/621 рейси соат 10:45 да белгиланган аэропортга қўна олмади. Натижада, Фарғонадаги бошқа аэродромга жўнатилди.

Метеорология хизмати прогнозларига кўра, ушбу аэропортлар об-ҳаво шароити туфайли тахминан соат 14:00 гача ёпилади. Режалаштирилган барча рейслар енг яқин муқобил аэродромларга йўналтирилади.